Нурмагомедов Тайсоннинг жисмоний ҳолатидан ҳайратга тушди (видео)
Аралаш жанг (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов афсонавий боксчи Майк Тайсоннинг машғулотлари ҳақида фикр билдирди.
Тайсон ўзининг спарринг шериги билан олиб борган машқ жараёни видеолавҳасини мухлисларига улашди. Видеолавҳадан 53 ёшли спортчининг жисмоний ҳолати жуда яхши эканини кўриш мумкин. Буни кўплаб мухлислар ҳам қайд этишган. Жумладан, машҳур боксчини Нурмагомедов ҳам мақтади.
«Майк, бунга ишонолмайман. Бу умуман бошқа даража», – дея изоҳ қолдирган Ҳабиб.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter