Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурмат Отабеков Ўзбекистонда вабо аниқлангани бўйича хабарларни изоҳлади

Нурмат Отабеков Ўзбекистонда вабо аниқлангани бўйича хабарларни изоҳлади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон. 

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Қайд этилишича, Афғонистонда аниқланган вабо касаллиги Ўзбекистонга кириб келгани ҳақида тарқалган маълумотлар мутлақо ёлғон. Ўзбекистонда шу пайтга қадар бирор марта вабо касаллиги аниқланмаган.

Вабо (cholera) — ингичка ичакнинг зарарланиши, интоксикация, умумий аҳволнинг оғирлашуви ва организмнинг сувсизланиши билан давом этадиган ўткир инфекцион ўта хавфли ичак касалликларидан бири хисобланади.

Вабо дастлаб (1816) Ҳиндистонда — Ганг дарёси водийсида пайдо бўлган ва у ерда турмуш шароити оғир бўлганлиги учун аҳолининг бошқа давлатларга кўчиб кетиши баробарида касаллик дастлаб Европага, кейинчалик бутун дунёга тарқалган.

1823-1925 йилларда Россияда Вабо эпидемияси 55 марта қайд қилинган. Туркистон ўлкасига Вабо, асосан, Афғонистон ва Эрондан ўтган. Вабонинг классик Вабо ва Эль-Тор Вабоси деган 2 тури бор.

Шунга кўра, Вабо микроби (вибрион деб аталади) классик Вабо вибриони ва ЭльТор вибриони деб аталадиган икки хилга ажратилади.

Вабо вибриони дарё сувида 18 кундан 5 ойгача,

музда бир неча ой,

ариқларда бир неча кун,

денгиз сувида икки ҳафта,

совуқ вақтда нажасда бир неча ой,

ахлат чуқурларида 3 ойгача,

ички кийимларда 2 ой,

қум тупроқда бир неча ой,

сув ҳавзаларида 15—30 кун,

сут ва ёғда бир ойгача,

картошкада 2 ҳафтагача,

ҳўл мевада бир неча кунгача тирик қолиши мумкин.

Дезинфекцияловчи моддалар вибрионни тез ўлдиради. Сув қайнатилганда ҳам вибрион тез ўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг