Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: Курдлар Сурия армиясини Туркия билан чегарани ҳимоя қилишга чақирди

ОАВ: Курдлар Сурия армиясини Туркия билан чегарани ҳимоя қилишга чақирди

20 январь куни Туркия қуролли кучлари Сурия шимолидаги Африн минтақасида «Зайтун новдаси» деб номланган ҳарбий операция бошлаганини маълум қилганди.

Фото: Федеральное агентство новостей

Африн минтақасининг Курд автоном маъмурияти (Ҳалаб шаҳридан 65 километр ғарбда) Сурия давлатини пайшанба куни «ўз бурчини бажариш ва Туркия билан чегарани ҳимоя қилиш»га чақирди. Бу ҳақда маъмуриятнинг «Al-Mayadeen» телеканалида эълон қилинган баёнотида айтилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Хабарда қайд этилишича, турк аскарларининг босқини Сурия ҳудудий яхлитлигига таъсир кўрсатиб, тинч аҳолининг жабр кўришига сабаб бўлади.

Хабарда «Анқара агрессиясининг мақсади Сурия ҳудудидан ерларни тортиб олиш» экани қайд этилиб, «Африн Суриянинг ажралмас қисмидир ва биз Сурия армиясидан хоинлар ҳужумига учраган шаҳарни ва унинг атрофларини ҳимоя қилишни сўраймиз» дейилади.

Сурия демократик кучлари коалицияси (СДК) «Дамашқ билан шартнома тузиш шарти билан Афринга Сурия армиясининг киритилишига рози» эканини билдирган.

20 январь куни Туркия қуролли кучлари бош штаби Сурия шимолидаги асосан курдлар яшайдиган Африн минтақасида «Зайтун новдаси» деб номланган ҳарбий операция бошлаганини маълум қилганди.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг