Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: Сурия Исроил билан махфий музокаралар ўтказмоқда

ОАВ: Сурия Исроил билан махфий музокаралар ўтказмоқда

Сурия ва Исроил Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) томонидан ташкил этилган алоқа канали ёрдамида билвосита музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Reuters хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, мулоқотлар икки давлат ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга қаратилган ва биринчи навбатда хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишдан иборат. 

“Алоқа каналини яратиш 13 апрел куни Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараанинг БААГА расмий ташрифидан бир неча кун ўтиб бошланган”, — дея хабар бермоқда Reuters. 

Сурия хавфсизлик хизматидаги юқори мартабали манбага кўра, канал фақат хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун яратилган. Шу билан бирга, музокараларда БАА хавфсизлик хизмати ходимлари, Сурия разведкаси ва Исроил разведкасининг собиқ ходимлари иштирок этмоқда, деб хабар қилмоқда Reuters манбаларидан бири. Алоқа канали Исроилнинг ўтган ҳафта Суриядаги зарбаларидан сўнг фойдаланилгани маълум эмас. 

Сурия ва Исроил ўртасидаги муносабатлар февраль ойи охирида Дамашқ яқинидаги Жермана шаҳрида ўтиш даври ҳукумати хавфсизлик кучлари ва ўзини-ўзи мудофаа кучлари ўртасида тўқнашув юз берганидан сўнг ёмонлашган эди. Шу муносабат билан Исроил Суриянинг янги ҳукумати томонидан этно-конфессиявий озчиликларга босим ўтказаётганини эълон қилди ва қуролли кучларга Суриядаги друзлар жамоаси ҳимоясини таъминлаш бўйича кўрсатма берди. 30 апрел куни Исроил армияси Суриядаги экстремистик гуруҳнинг ячейкасига зарба берди. Исроил томони улар друзлар аҳолисига ҳужум уюштиришни режалаштирганини айтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг