Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво бўйича янги тезкор маълумот эълон қилинди

Об-ҳаво бўйича янги тезкор маълумот эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати янги тезкор ахборот билан чиқди.

2023 йил 16-18 феврал кунлари A-373 «Тошкент – Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м.гача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, жорий йил 14-20 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;

Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;

Наманган вилояти: Поп туманида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

Аввалроқ тўққиз вилоят аҳолиси огоҳлантирилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг