Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ободонлаштириш ходимлари ҳокимлик биноси олдида йиғилганига изоҳ берилди

Ободонлаштириш ходимлари ҳокимлик биноси олдида йиғилганига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иш ҳақи кечикаётганидан шикоят қилиб, ҳокимлик ёнига йиғилгани тасвирланган видео тарқалди. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати воқеа бўйича изоҳ берди.

Қайд этилишича, Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов мазкур масала юзасидан ходимлар билан юзма-юз учрашув ўтказган ва декабрь ойининг аванс маошлари ишчиларга кечиктирилгани маълум бўлган.

Молия вазирлигининг буйруқларига кўра, 1-тоифали ойлик иш ҳақи тўловлари ойнинг 20-кунига қадар тўланиши мумкин.

Ҳокимнинг ободонлаштириш ходимлари билан мулоқоти жараёнида вилоят молия бошқармаси ходимлари томонидан маблағлар «Ипотека банк» Чилонзор филиалига, банк томонидан эса соат 12.00да ходимларнинг пластик карточкаларига ўтказиб берилган.

Шавкат Мавлонов вилоят ҳокимликларида ташкил этилган фуқаролар қабулига душанбадан жумагача (соат 17.00 дан кечиктирмай) меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масалалар юзасидан барча ходимлар мурожаат қилишлари мумкинлигини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг