Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Одамларни ўлдириш коронавирусга қизиқ эмас

Одамларни ўлдириш коронавирусга қизиқ эмас

Фото: «Yandex»

Европа, АҚШ ва Осиёнинг айрим жойларида тарқалган SARS-CoV-2 коронавирусининг мутацияга учраган штамми юқумлироқ, лекин ҳаёт учун хавфи камроқ бўлиб чиқди. Бу ҳақда Халқаро юқумли касалликлар жамияти президенти Пол Тамбья «Reuters» агентлигига маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, D614G штаммининг тарқалиши бутун дунёда коронавирус туфайли ўлим кўрсаткичларининг пасайишига тўғри келди.

Мутахассиснинг фикрича, одатда аксарият вируслар мутацияга учрагани сари хавфлилик даражаси камайиб бораверади.

«Вирусни одамларни ўлдириш эмас, иложи борича кўпроқ одамларга инфекция юқтириш қизиқтиради. Чунки вирус хўжайинидан бошпана ва озиқ-овқат манбаи сифатида фойдаланади», — дейди Тамбья.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг