ЎФА 340 минг доллар жарима тўлайди

Шу йилнинг 10 июн куни Ўзбекистон-Қатар учрашуви тугаши билан майдонга футболчиларни мукофотлаш учун ажратилган BYD автомобиллари олиб кирилгани қоидабузарлик деб топилди.
ОФК тартиб-интизом қўмитасига қарорига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 340 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
ОФК мезбонлардан стадион ҳудудида, майдон ичида ва атрофида ўз ҳомийлари брендларидан бошқа брендлар бўлмаслигини қатъий талаб қилади. Чунки, ОФК ЖЧ саралаш ўйинлари учун ҳар бир мезбон жамоага пул тўлайди. Ўзбекистон шу талабни бажармагани учун 340 минг доллар тўлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter