Оғир атлетика: ўзбекистонлик спортчилар Осиё чемпионатида 20 та медалга эга чиқишди

Мусобақанинг ортда қолган кун баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонда ўтаётган Осиё чемпионатида 20 та медалга эга чиқди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Остонада оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
“Мусобақанинг ортда қолган кун баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтиб, ҳамюртларимиз 2 та олтин, 10 та кумуш ва 8 та бронза медалларига эга чиқишди”, — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter