Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олча шарбатининг юракка фойдаси аниқланди

Олча шарбатининг юракка фойдаси аниқланди

Фото: Лефуд

Делавэр университети олимлари нордон олча шарбати юрак-қон томир касалликлари ҳамда Паркинсон ва Алцгеймер сингари нейродегенератив хасталикларнинг олдини олишда фойдали эканини тасдиқлашди.

Университет ўтказган 12 ҳафталик тадқиқотда 65 дан 80 ёшгача бўлган кўнгиллилар қатнашди.

Нордон олча шарбати яллиғланиш ва оксидловчи стресс даражасини камайтиришга хизмат қилувчи полифенолларга бойлиги аниқланди. Олча шарбатини мунтазам истеъмол қилган тадқиқот қатнашчиларининг умумий ҳолати яхшиланган.

Керакли натижага эришиш учун кунлик истеъмол қилинадиган олча шарбати миқдори — 2 стакан. Иштирокчиларда холестерин 11 фоизга, С-реактив оқсил 25 фоизга камайган.

Таъкидланишича, олча шарбати ДНК тикланишига хизмат қилувчи OGG1 гени фаоллигини оширган.

Янгилик хусусиятига эга хабарларни шифокор тавсияси сифатида қабул қилмаслик керак. Албатта мутахассис билан маслаҳатлашинг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг