Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар кимлар тезроқ қаришини аниқлашди

Олимлар кимлар тезроқ қаришини аниқлашди

фото: https://fond60.ru/news/

Турли мамлакатлар олимлари инсон организмини вақтидан олдин қаритадиган асосий сабабларни аниқлашди.

Камбағаллик, паст даромад ва сифатли таълим олиш имкониятининг йўқлиги инсон танасидаги биологик қаришни тезлаштириши исботланди. Энг ёмони, бу салбий жараён кўпинча болаликданоқ бошланади.

Хулоса чиқариш учун мутахассислар дунёнинг 23 та давлатидан 66 мингдан ортиқ одам иштирок этган 140 та илмий тадқиқот натижаларини ўрганиб чиқишди. Унда чақалоқлардан то 86 ёшгача бўлган одамлар иштирок этди. Олимлар одамларнинг қариш тезлигини махсус «эпигенетик соатлар» (организмнинг ички ҳолатини кўрсатувчи тизим) ёрдамида текширишди. Бу ҳақда «Nature Human Behavior» нашри маълум қилди.

Тадқиқот натижаларига  кўра агар биологик қариш секинлашса инсон ўз ёшига нисбатан тетик, ёш ва соғлом бўлиб юради. Унинг ташқи кўриниши ҳам, ички соғлиғи ҳам худди паспортдаги ёшидек (ёки ундан ҳам ёшроқ) сақланиб қолади.

Агар қариш жараёни тезлашаётган бўлса одатда кексаликка хос бўлган касалликлар инсонда вақтидан анча олдин пайдо бўлади.

Маълумотларга кўра, таъминоти паст ва камбағал оилаларда ўсаётган болаларнинг ички организми (биологик ёши) ўзига тўқ оилалардаги тенгдошларига қараганда анча катта, яъни эртароқ қариётгани маълум бўлди. Худди шундай ҳолат катта ёшли инсонлар орасида ҳам кузатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг