Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олим коронавирус ва грипп вируси мутацияларидаги фарқни аниқлади

Олим коронавирус ва грипп вируси мутацияларидаги фарқни аниқлади

Фото: «Global Look Press»

Бошқа мавсумий вирусли патогенлар сингари янги типдаги коронавирус ҳам мутацияга дучор бўлади. Бироқ COVID-19ни чақирувчи инфекцион агент грипп вирусидан фарқли равишда мутацияга учрайди.

Биология фанлари доктори Алексей Аграновский «Ura.ru» портали билан суҳбатда асосий фарқни тушунтириб берди.

«Вирусни маълумот ташувчи «флешка» деб тасаввур қилинг. Бу маълумотдан бошқа янги «флешка»ларга нусха олинади. Нусха кўчирувчи ферментлар кўпинча хатога йўл қўйишади. Ана шу ҳолат мутацияга сабаб бўлади», — дейди олим.

Аграновскийнинг сўзларига кўра, бир «флешка»даги маълумот иккинчисига кўчирилганда коронавирус мутацияси юз беради. Грипп вируси ва бошқа мавсумий инфекциялар саккизта «флешка»дан иборат: улар узлуксиз кўчириб турилади. Ушбу жараёнда бир «флешка» бошқасига алмашиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас: бу эса амалиётда янги вирусли штаммнинг вужудга келишини англатади. Айнан шу боис вақт ўтиши билан бундай инфекцияларга қарши вакциналар самара бермай қўяди.

Аграновскийнинг фикрича, коронавирус мутацияси вакциналар самадорлигининг пасайишига олиб келади. Бироқ инфекцион агентнинг яхлитлиги туфайли бундай сценарий такрорланиши даргумон.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг