Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар газли ичимликлар, чипс ва ширинликлар мияга дори каби таъсир қилишини исботлади

Олимлар газли ичимликлар, чипс ва ширинликлар мияга дори каби таъсир қилишини исботлади

Олимлар ўта қайта ишланган маҳсулотлар аввалига завқ, кейин эса кучли қарамликни келтириб чиқарадиган ҳақиқий тузоқ эканлигини аниқладилар:

• 36 мамлакатда ўтказилган деярли 300 та тадқиқот юқоридаги маҳсулотлар истеъмолга бўлган иштиёқ ва назоратни йўқотишига олиб келишини тасдиқлади;

• Мисол учун сутли коктейл дофаминни икки баробар кўпайишига олиб келади: биринчиси, истеъмол қилингандан сўнг дарҳол, иккинчиси, 15 дақиқадан сўнг. Худди шу ҳолат кокаин ёки спиртли ичимлик истеъмол қилишда кузатилади.

• Ишлаб чиқарувчилар озиқ-овқатга эмас, балки никотинга ўхшаш озиқ-овқат маҳсулотларини махсус ишлаб чиқарадилар;

• Ишлаб чиқарувчиларнинг асосий мақсади болалардир. Агар биз фарзандимизни ёшлигиданоқ шундай маҳсулотларга боғланиб қолишига йўл қўйсак, у бир умр уларнинг мижозига айланади.

Ўзимизни ва фарзандларимизни қайта ишланган, кимёвий қўшимчалар, бўёқлар, ароматизаторлар, жуда кўп миқдорда шакар қўшилган маҳсулотлардан асрайлик. Фарзандингизга бирор нарса сотиб олиб бераётганингизда унинг таркибига эътиборли бўлинг, зеро улар бизнинг келажагимиздир!

Манба: virtualbrest.ru

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг