Олимлар коронавирус янги штаммининг асосий хавфини маълум қилдилар

Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактаби юқумли касалликларни математик моделлаштириш маркази олимлари коронавируснинг янги штаммининг асосий хавфи ҳақида маълумот бердилар. Бу ҳақда Phys.org порталида хабар берилган.
Уларнинг фикрига кўра, инглиз штамми шифохоналарда беморлар сонининг кескин кўпайиши, шунингдек, ўлим статистикасида салбий ўсишга олиб келиши мумкин.
Вирус уни юқтирган одам учун катта хавф туғдирадими ёки йўқми, ҳозирча аниқланмаган. Бироқ, улар штамм кўпроқ юқумли бўлиши мумкинлигини таъкидладилар.
Шифокорларнинг таъкидига кўра, очилган ўқув муассасалари ёпилмаса, ҳукуатлар кўраётган чеклов чоралари ўз қийматини йўқотиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни Буюк Британия соғлиқни сақлиш вазири Мэтт Хэнкок мамлакатда коронавируснинг янги штамми тарқалганини билдирди. Бош вазир Борис Жонсонга кўра, ушбу штамм аввалгисига қараганда 70 фоизга юқувчанлик имкониятига эга. Дунё давлатлари (жумладан Ўзбекистон) Буюк Британия билан парвозларни бекор қилди ва бошқа қўшимча чоралар киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter