Олимлар оч қоринга ичилган қаҳванинг зарарини аниқлашди
Наҳорга, яъни оч қоринга ичилган қаҳва саломатликка салбий таъсир кўрсатади — у қонда қанд миқдорини кўпайтиради, деди Британиянинг Бат университети олимлари. Бу ҳақда «British Journal of Nutrition»да келтирилган тадқиқот натижаларига таяниб Федерал янгиликлар агентлиги хабар берди.
Тажрибада кўнгиллиларнинг иккита гуруҳи иштирок этди. Бири уйғонган заҳоти, иккинчиси эса ётоқдан тургандан сўнг камида ярим соат ўтгач қаҳва ичишган. Бунда ичимлик калорияси оддий нонуштага тўғри келган. Шундан сўнг мутахассислар кўнгиллиларнинг тиббий кўрсаткичларини ўрганишган. Буни қарангки, уйғонган заҳоти ва наҳорга қаҳва ичган одамларнинг қонида қанд миқдори 50%га ошган. Экспертларнинг таъкидлашича, бундай ўзгаришлар келгусида иккинчи типдаги диабетни келтириб чиқариши мумкин.
Олимлар қаҳвани тўйиб нонушта қилгандан сўнг ичишни маслаҳат беришади. Табиий қаҳва донларини танлаш лозим. Шунда ҳам қаҳвани меъёрда истеъмол қилиш керак — кунига тўрт пиёла кифоя.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter