Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар ўлимга олиб келадиган эрталабки одатларни маълум қилишди

Олимлар ўлимга олиб келадиган эрталабки одатларни маълум қилишди

Фото: «Wday.ru»

Олимлар жиддий касалликларни келтириб чиқарадиган ва эрта ўлимга олиб келиши мумкин бўлган эрталабки одатлар рўйхатини туздилар. Бу ҳақда «Московский комсомолец» хабар бермоқда.

Нонуштадан воз кечиш юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфини 87%га оширади. Бу одамнинг вазнига ҳам таъсир кўрсатади: уйғонгандан кейинги дастлабки соатларда яхши овқатланган одамлар кун давомида икки баробар кўп калория сарфлашади.

Атиги 25 грамм чўчқа гўштини истеъмол қилиш йўғон ичак саратони ривожланиш эҳтимолини 20 фоизга оширади.

Яна бир тадқиқотга кўра, эрталаб мева шарбатлари ва ширин ичимликлар ичиш диабет хавфини 16 фоизга оширади. Олимлар шарбатларни оддий мевалар билан алмаштиришни маслаҳат беришади. Қора қаҳвани оч қоринга истеъмол қилиш қондаги глюкоза даражасига кучли таъсир қилади, шунинг учун уни овқатдан кейин ичиш тавсия этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг