Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар тушкунликка даво топишди

Олимлар тушкунликка даво топишди

Иллюстратив фото

Япония олимлари депрессияга қарши чора сифатида PA-915 молекуласини яратишди. У организмга киритилганида PAC1 стресс рецепторини тўлиқ қулфлаб, ташвиш ва тушкунликни бартараф этади, хотирани асоратлардан тозалайди.

Унинг таъсири икки ойгача сақланади. Синовлар сурункали стрессга йўлиқтирилган сичқонларда ўтказилди ва энди одамларда биринчи синовларни ўтказишга тайёргарлик кетмоқда.

Маълумот учун: стресс — ташқи чақириққа (стрессорга) организмнинг вақтинчалик физиологик ва психологик реакциясидир, депрессия эса доимий қайғу ҳисси, ҳаётга қизиқишнинг йўқолиши ва организм функцияларининг бузилиши билан кечади ва узоқ вақт даволанишни талаб қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг