Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда қалбаки пул чиқараётган шахслар ушланди

Тошкентда қалбаки пул чиқараётган шахслар ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИББнинг Олмазор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Н. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро М.га 100 минг сўмлик купюрадаги 500 дона қалбаки 50 млн сўмни ҳар бирини 20 минг сўмдан ҳисоблаб, 10 млн сўмга ўтказган вақтида ушланган.

Шунингдек, тадбирда А.Н. билан бирга келган фуқаронинг автотранспорт воситаси ва яшаш хонадони кўздан кечирилганда, яна 66 дона серия ва рақамлари бир хил бўлган қалбаки 100 минг сўмлик купюралар, қалбаки пулларни ясашда фойдаланилган рангли принтер ва бошқа ускуналар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг