Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёда олтин нархи янги рекордни қайд этди

Дунёда олтин нархи янги рекордни қайд этди

Comex маълумотларига кўра, олтин нархи яна рекорд даражага етди ва бир троя унцияси учун 4400 доллардан ошди.

18 декабр оқшомида қимматбаҳо металл нархи 0,92 фоизга ошиб, бир троя унцияси учун 4401,9 долларни ташкил қилган. Сўнгра олтин нархи бир унция учун 4407,5 долларгача тезлашди.

Октябр ойи бошида Ню-Йорк товар биржасида олтин нархи тарихда биринчи марта троя унцияси учун 4000 доллардан ошди. 15 октябрда эса декабр ойидаги олтин фьючерсларининг нархи яна кўтарилиб, троя унцияси учун 4200 доллардан (31 грамм) ошиб кетди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг