Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Олтин тўп»га асосий даъвогар ўзгарди

«Олтин тўп»га асосий даъвогар ўзгарди

Фото: Fifa Ballon d'Or/Facebook

Goal интернет-портали 2025 йилда «Олтин тўп»ни олишга даъвогарларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Мукофотга асосий даъвогар сифатида Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Усмон Дембеленинг номи кўрсатилди.

Ундан сўнг «Барселона»нинг бир йўла уч футболчиси — Ламин Ямал, Рафиня ва Педри. Бешликка Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул») ҳам киритилди.

2024 йилда «Манчестер Сити» ва Испания терма жамоаси футболчиси Родри 1485 имкониятдан 1170 балл тўплаб «Олтин тўп» соҳиби бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг