OMODA – келажак автомобили. Ўзбекистонга янги бренд кириб келмоқда
Ўзбекистонда янги OMODA ва JAECOO автомобилларининг глобал дебюти бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ушбу замонавий автомобиллар тақдимоти дастлаб Шанхай автосалонида бўлиб ўтган эди.
Ўтган ҳафта Тashkent City’да OMODA брендининг онлайн тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда етакчи нашрлар ва экспертлар иштирокида футуристик тезкор кроссовер OMODA C5 автомобили тақдим этилди. Ушбу бренд замонавий дизайн ва инновациялари билан Ўзбекистон бозорига фаол кириши кутилмоқда.
OMODA – замонавий дизайн, инновацион технологиялар ва энг муҳими, янги ечимларга эътибор қаратади. Доимий ўзгариб турадиган автомобил дунёсида келажак талабларига мувофиқ барқарорлик ва инновацияларга асосан иш юритади.
OMODA 5 бир қатор афзалликларга эга – у турли тоифадаги автомобилларга тегишли хусусиятларни ўзида мужассам этган – кенг , шинам салон, янги технологиялар, ишончли, хавфсиз тизим ва мунтазам қулайлик унда жамланган. Иккита 10,25 дюймли экран, «HMI 4.0» ва ҳайдовчиларга ёрдам берувчи илғор тизим билан жиҳозланган OMODA 5 юқори даражадаги қулайлик ва хавфсизликни таъминлашга ваъда беради.
Маълумки, замонавий автомобиллар овозли бошқарув опцияси билан жиҳозланган. OMODA’нинг яна бир афзаллиги шундаки, унда автомобилларни овозли бошқариш тизимига ўзбек тилини қўшиш режалаштирилган. Бу ўзбекистонлик фойдаланувчиларга ўз автомобилларини она тилида бошқариш имконини беради, натижада технологиялардан фойдаланиш анча соддалаштирилади ва саёҳат пайтидаги қулайлик оширилади. OMODA юқори сифат ва ҳамёнбоп нарх туфайли ёшлар орасида машҳур брендга айланиши ва кенг омма эътиборини жалб қилиши кутилмоқда.
OMODA автомобили янги чўққиларга интиладиган ва доимо ҳаракатда бўлган «прогрессив фойдаланувчилар» учун мўлжалланган. OMODA 5 сифат ва унумдорлик жиҳатидан Hyundai ва Kia каби машҳур брендлар билан рақобатлашиши кутилмоқда. Энг муҳими – OMODA 5 автомобили рақобатчилардан анча паст нархда сотилиши кутилмоқда.
Ўтган йил давомида Хитойнинг кўплаб янги автомобил ишлаб чиқарувчилари ўзбек бозорига киришди. Янги OMODA ва JAECOO брендлари эса ўзига хос ёндашув ва янги авлод эҳтиёжларини қондиришга интилиш билан ушбу пойганинг жиддий иштирокчилари ҳисобланади.
Телеграмда бизнинг сафимизга қўшилинг ва барча сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Телеграм:https://t.me/uzomoda
Инстаграм: @omoda_uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter