Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Онколог: колбаса истеъмол қилиш ва чекишнинг зарари бир хил

Онколог: колбаса истеъмол қилиш ва чекишнинг зарари бир хил

Фото: «News-r.ru»

Россиялик онколог Александр Серяков инсонларни канцероген маҳсулотлар зарари ҳақида унутмасликка чақирган. Таъкидланишича, ушбу маҳсулотлар саратон касаллигини қўзғатувчи бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, канцероген моддалар қаторига нафақат сигарет чекиш, балки дудланган колбасалар ҳам киради.

Бундан ташқари, Александрнинг таъкидлашича, бу икки маҳсулот зарари тахминан бир хил, баъзида колбаса чекилган сигаретадан ҳам хавфли бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, 50 г колбасада бутун сигарет қутисидаги каби кўплаб канцероген моддалар мавжуд.

Онкологнинг сўзларига кўра, агар одам ҳар куни камида 50 грамм хом колбаса ва бошқа канцероген маҳсулотларни истеъмол қилса, унда йўғон ичак саратони хавфи 18 фоизга ошади. Нафақат колбаса, балки дудланган барча бошқа маҳсулотлар ҳам хавфли. Турли усулда тайёрланган консерва маҳсулотлари, тузламалар ҳам инсон саломатлиги учун зарарли, дея таъкидлайди Серяков.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг