Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги можаро юзасидан расмий маълумот берилди

Ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги можаро юзасидан расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги можаро акс этган видеотасвирдаги ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 103-сонли мактабнинг 6 «А» -синфи билан содир бўлган.

Маълум бўлишича, мактабнинг 6 «А» синф ўқувчилари математика дарсида ўқитувчи Ю.Портнованинг гапларига қулоқ солмаган ва тартиб бузишган. Ўз навбатида ўқитувчи ҳам жаҳлини жиловлай олмасдан болани мажбурлаб синфдан чиқариб юборган. Ўқувчи эса синфдан чиқмаслик учун ўқитувчига қаршилик кўрсатган.

Чилонзор тумани ҳокимлиги берган маълумотга кўра, мактабда юз берган бу воқеа юзасидан бугун, 26 феврал куни ота-оналар мажлиси чақирилган ва уларнинг хоҳишига кўра математика ўқитувчиси Ю.Портнова мазкур синф ўқувчиларига дарс ўтишдан четлаштирилган.

«Тартиб бузган болалар ва уларнинг ота-онасига чора кўриш масаласи туман ҳокимлиги Болалар масалалари бўйича комиссия йиғилишида  кўриб чиқиладиган бўлди», – дейилади ҳокимлик хабарида. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг