Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқувчиларни мажбурлаб пул йиққан, урган ва ҳақорат қилган ўқитувчи ишдан бўшатилди

Ўқувчиларни мажбурлаб пул йиққан, урган ва ҳақорат қилган ўқитувчи ишдан бўшатилди

Фарғона вилояти Бувайда тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси ўқувчиларни ҳақоратлагани, камситгани ва калтаклагани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Бувайда тумани 3-умумий ўрта таълим мактабида синф раҳбарлари ва фан ўқитувчилари томонидан турли мақсадларга пул йиғилгани, пул бермаган ўқувчиларни ҳақоратлаш, калтаклашлар тўғрисида маълумотлар чоп этилган эди.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати чоп этилган материаллар юзасидан текширув ўтказди.

Текшириш натижасида 2018 йилнинг 16 ноябрь куни мактабнинг 7-В синф раҳбари Р.М. шу синфда маънавият соати ўтиш жараёнида икки ўқувчиларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этгани, яъни обунага пул бермаганликлари учун синф ўқувчилари олдида ҳақоратлаб, камситган ва калтаклаганлиги аниқланди.

Фарғона Халқ таълими бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан, ўқитувчи Р.М. ва Маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосари Х.А. эгаллаб турган лавозимларидан озод этдилар.

Мактаб директори Р.А.га эса интизомий чора кўрилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг