«Ўрганган кўнгил»: Андижонда фуқаро 8,5 минг доллар билан ушланди
![«Ўрганган кўнгил»: Андижонда фуқаро 8,5 минг доллар билан ушланди](http://static.xabar.uz/crop/3/7/720_460_95_3746086601.jpg)
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хўжаобод тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда муқаддам худди шундай жинояти учун судланган Р.К. фуқаро О.А.нинг ишончига кириб, унга туман ҳудудидаги 8 сотих захирадаги ер майдонини гўёки туман кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб олиб бериш эвазига 8 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter