Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ортиқхўжаевнинг матбуот котиби бошқа лавозимга кўтарилди

Ортиқхўжаевнинг матбуот котиби бошқа лавозимга кўтарилди

Фурқат Маҳмудхўжаев.

Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Узоқ йиллар давомида давлат ва жамият бошқаруви тизимида самарали фаолият юритиб келган Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич ушбу лавозимда иш бошлади.

Фурқат Маҳмудхўжаев 1965 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1989 йил Тошкент давлат техника университетини тугатган.

Кўп йиллар давомида Тошкент шаҳар Маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси бўлиб ишлаган. 2020 йил февраль ойидан ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари – матбуот котиби, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида самарали фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг