Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Отабек Маҳкамов Ўзбекистон шифохоналарида эмас — ССВ

Отабек Маҳкамов Ўзбекистон шифохоналарида эмас — ССВ

Отабек Маҳкамов

Ижтимоий тармоқларда актёр Отабек Маҳкамов оғир аҳволда экани ва  мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари фаолиятидан норозилик билдиргани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятга аниқлик киритиш учун ушбу ҳолатни ўрганди.

Қайд этилишича, О.Маҳкамов вазирлик тизимига кирувчи бирор даволаш муассасасида муолажа олмагани аниқланган.

«Бундан ташқари, Маҳкамов шу йилнинг июнь ойи бошида мамлакатимиздан хорижга сафарга кетганлиги, ҳозирда эса АҚШда даволанаётганлиги ҳақида хабарлар айтилмоқда.

Қолаверса, интернет тармоғида тарқалган матн айнан О.Маҳкамовга тегишли экани ҳам тасдиқланмаган. Ушбу матннинг оддий имло ва грамматик қоидаларга жавоб бермаслиги ҳам буни тасдиқлай олади.

Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқдаги саҳифалар админлари, блогерлар ва фуқаролардан инсон ҳаёти билан боғлиқ бу каби масалалар ортидан асоссиз шов-шув қўзғашга уриниш қонунга ва инсонийлик тамойилларига зид эканини эслатиб ўтамиз», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг