Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оёқ кийимига яширилган долларлар фош этилди

Оёқ кийимига яширилган долларлар фош этилди

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

«Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона пости инспекторлари томонидан хорижга учиб кетаётган фуқаро Г.Ў. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Кўрик натижасида фуқаро томонидан ёзма декларацияланган 6640 АҚШ долларидан ташқари, унинг юкларида жисмоний шахслар томонидан ёзма декларацияланиши лозим бўлган аммо кроссовка ва чой пакети ичига жойланган ҳамда шу тарзда божхона назоратидан яширилган 21 970 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг