«Ўзагроинспекция» инспектори пора билан ушланди
«Ўзагроинспекция»нинг Нишон тумани бўлими катта инспектори Р.Ш. фуқаро О.Б дан ўзига тегишли трактори учун техник ҳужжат расмийлаштириб бериш эвазига 3 млн. сўм пора талаб қилади.
Қашқадарё вилояти прокуратураси маълумотига кўра, у шундан 1 млн. сўмини олдиндан олиб, 3 март куни қолган 2 млн сўмни олаётган прокуратура ва Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter