Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжон Россияга қарши халқаро судга даъво қилади

Озарбайжон Россияга қарши халқаро судга даъво қилади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россияга қарши даъво тайёрланаётганини эълон қилди ва Украинани ишғолга рози бўлмасликка чақирди

Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро судларга ҳужжатлар тайёрламоқда. Бу ҳақда Илҳом Алиев бугун Шуша шаҳрида бўлиб ўтган медиа-форумда гапирди, деб хабар беради Minval. 

Унинг сўзларига кўра, ҳалокат билан боғлиқ вазият “кундек равшан”. Сўровларга қарамай, Боку етти ой ичида Актау яқинида содир бўлган воқеа юзасидан Россия томонидан аниқ жавоб олмади. Бундай позиция самарасиздир. 

Бугун Озарбайжонда ҳақиқатни халқаро судларда ҳимоя қилиш учун етарли далиллар мавжуд. У, шунингдек, Малайзия Боинги билан бўлгани каби, Озарбайжон қанча керак бўлса, шунча кутишга тайёрлигини таъкидлади. 

 Аввалроқ Minval нашри россиялик ҳарбий хизматчига тегишли экани айтилаётган тушунтириш хати матнини эълон қилган эди. Унда айтилишича, самолёт Грозний осмонида Россия Мудофаа вазирлиги буйруғи билан уриб туширилган. 

Алиев ўз нутқи давомида украиналикларга ҳам мурожаат қилиб, уларни ҳудудларни йўқотишга рози бўлмасликка чақирди. У ўз ерлари устидан назоратни қайтариб олган Озарбайжондан ўрнак олишни таклиф қилди. 

"Халқаро ҳуқуқ, БМТ Хавфсизлик Кенгаши арман қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилувчи тўртта резолюция қабул қилган,  биз уларни жасорат билан амалга оширдик", деди у. 

2023 йилда Озарбайжон Қорабоғ устидан назорат ўрнатди, шундан сўнг деярли бутун арман аҳолиси минтақани тарк этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг