Озарбайжондан Ўзбекистонга авиарейслар сони кескин ошади
![Озарбайжондан Ўзбекистонга авиарейслар сони кескин ошади](http://static.xabar.uz/crop/2/6/720_460_95_2665336379.jpg)
Октябрь ойидан бошлаб Озарбайжоннинг AZAL миллий авиакомпанияси Самарқандга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Парвозлар ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари ташкил этилади.
Шунингдек, «Озарбайжон ҳаво йўллари» томонидан «Боку-Тошкент-Боку» йўналиши бўйича парвозлар сони ҳафтасига 5 мартагача оширилади.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев кеча ўтказган видеоселектор йиғилишида хорижий давлатлардан авиарейсларни кўпайтириш вазифасини қўйганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter