Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбек жанг санъати» бўйича мусобақада Ангрен жамоаси тенгсиз бўлди

«Ўзбек жанг санъати» бўйича мусобақада Ангрен жамоаси тенгсиз бўлди

Фото: Xabar.uz

Оҳангаронда «Ўзбек жанг санъати» бўйича Ўзбекистон биринчилиги учун саралаш мусобақалари доирасида Тошкент вилояти биринчилиги ўтказилди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар ўсмирлар, ёшлар, катталар ўртасида ташкил этилди. Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан сараланган, «Ўзбек жанг санъати» билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган 200 нафар иштирокчи турли ёш ва вазн тоифаларида ғолиблик учун беллашди.

Мусобақа якунларига кўра, жамоа ҳисобида Ангрен шаҳри жамоаси I, Чирчиқ шаҳри жамоаси II, Бўка тумани вакиллари эса III-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, яккалик баҳсларида ҳам ғолиблар аниқланди.

Фото: Xabar.uz

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, «Ўзбек жанг санъати»га 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан миллий спорт тури мақоми берилган.  Яна бир муҳим жиҳат – ушбу спорт турига кириб келган ҳар бир спортчи Ватанимизга, Мамлакат Президентига содиқ бўлишга қасамёд қабул қилади.  Бундан ташқари, мазкур спорт турида мавжуд йигирма етти хил машқлар мажмуасининг ҳар бири буюк боболаримиз исмлари билан номланди. Булар «Широқ» «Тўмарис», «Спитамен», «Беруний», «Аҳмад Фарғоний», «Жалолиддин Мангуберди», «Темур Малик», «Паҳлавон Маҳмуд», «Амир Темур» «Бобур Мирзо» каби машқлар мажмуасидир. Таъкидлаш жоизки, мазкур спорт туридаги барча атамалар ўзбек тилида қўлланилади.

Фото: Xabar.uz

Бугунги кунда Тошкент вилоятида «Ўзбек жанг санъати» билан 3 минг нафардан зиёд ёшлар мунтазам равишда шуғулланиб келади.

Фото: Xabar.uz
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг