Ўзбекистон аламли мағлубиятдан қутулиб қолди
КОНКАКАФ чемпиони Мексика билан шиддатли кечган баҳнинг сўнгги дақиқаларида Ўзбекистон терма жамоаси аламли мағлубиятдан қутилиб қолди. Қўшиб берилган дақиқаларда Отабек Шукуров шедевр гол муаллифи бўлди.
Учрашувда вакилларимиз номдор рақибига қарши чиройли ўйин кўрсатишди. Ҳужумда Элдор Шомуродовсиз ўйнаган жамоамиз ҳисобни биринчи бўлиб очишди. Бобур Абдуҳолиқов бош билан Очоа дарвозасини нишонга олди. Мексика дарҳол жавоб қайтарди – ҳимоядаги хатомиздан АПЛда тўп сурадиган Рауль Хименес унумли фойдаланиб кетди.
Танаффусга барибир биз ҳисобда устунлик билан чиқиб кетди. Тезкор қарши ҳужумга Азиз Турғунбоев чиройли зарбаси билан нуқта қўйди.
Иккинчи бўлим охирларида яна ҳимоядаги хато ва омадсизлик туфайли Мексика кетма-кет иккита гол уриб, ҳисобда олдинга ўтиб олди. Аламли мағлубиятдан Отабекнинг жаримадан киритган гол қутқариб қолди.
Мексика — Ўзбекистон 3:3
13 сентябр. Атланта. «Мерседес-Бенц» стадиони
Голлар: Рауль Хименес (21, 80), Уриэль Антуна (88) — Бобур Абдуҳолиқов (18), Азиз Турғунбоев (45+1), Отабек Шукуров (90+2).
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Фаррух Сайфиев, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов (Аброр Исмоилов, 77), Азиз Турғунбоев, Умар Эшмуродов, Абдулла Абдуллаев, Бобур Абдиҳолиқов (Остон Ўрунов, 70) Дилшод Саитов (Шерзод Насруллаев, 46) Ҳусниддин Алиқулов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter