Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Футболчилар 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пеналтилар сериясида драматик ғалабага эришди.

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди, дея хабар берди Спорт вазирлиги.

Пойтахтдаги Бунёдкор стадионида футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Непал жамоасига қарши майдонга тушди.

Қайд этилишича, футболчилар 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пеналтилар сериясида драматик ғалабага эришди ва Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишди.

Гуруҳнинг 5 июль куни бўлиб ўтган сўнгги ўйинида асосий вақт 3:3 (пеналти — 4:2) ҳисобида якунланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг