Ўзбекистоннинг экологик тозалик рейтингидаги ўрни маълум қилинди

Ўзбекистонда 2020 йилда атмосфера ҳавосига саноат корхоналари ва транспорт воситаларидан 2 299 000 тонна зарарли чиқиндилар чиқарилган. Шунингдек, мамлакат АҚШдаги махсус экологик ҳуқуқ ва сиёсий маркази рейтингида 2020 йилда 88-ўринга кўтарилган.
Булар ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов маълум қилди.
«2016 йилда атмосферага 2 556 000 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилган. Шундан 1 546 000 тонна чиқинди транспорт воситалари ҳиссасига тўғри келади.
Мамлакатларнинг экологик тозалик даражаси бўйича халқаро рейтинглар бор, хусусан АҚШдаги махсус экологик ҳуқуқ ва сиёсий марказ томонидан ҳар 2 йилда ушбу рейтинглар шакллантирилади. Шу рейтингда Ўзбекистон 2018 йилда 136-ўринда эди, 2020 йилда 88-ўринга чиқдик».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter