Ўзбекистон элчиси Эрдўғонга ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон элчиси Эрдўғонга ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Илҳом Ҳайдаров Туркия Президенти Режеп Тоййип Эрдўғонга ишонч ёрлиқларини топширди. У июн ойида Анқара шаҳрига етиб борганди.
56 ёшли Ҳайдаров 2024 йил июль ойидан буён Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
У Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети), Россия ташқи савдо академиясини, Мемфисдаги (АҚШ) Халқаро пахта мактабини тамомлаган.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) ва хорижий ваколатхоналарда савдо-иқтисодий маслаҳатчи, Украинадаги элчи (2006 — 2009 йиллар) лавозимларида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter