Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон жамоаси 57-Халқаро Кимё Олимпиадасини 4 та медал билан якунлади

Ўзбекистон жамоаси 57-Халқаро Кимё Олимпиадасини 4 та медал билан якунлади

Дубайда бўлиб ўтган 57-Халқаро Кимё Олимпиадасида (IChO 2025) Ўзбекистон жамоа ҳисобидаги кўрсаткичи билан ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.

Якуний натижаларга кўра терма жамоанинг барча аъзолари ғолибликни қўлга киритди — 2 та олтин ва 2 та кумуш, жами 4 та медаль:

Далер Раҳимов — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — олтин медаль;

Миржаҳон Мухаммадов — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — олтин медаль;

Иброҳим Темуров — Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри Бухоро мактаби ўқувчиси — кумуш медаль;

Билолиддин Зухриддинов — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — кумуш медаль.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг