Ўзбекистон МДҲ ўйинларининг навбатдаги кунида 23 та медаль қўлга киритди

МДҲ ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси жами 23та медални —7 олтин, 9 кумуш, 7 бронзани қўлга киритди. Медалларнинг катта қисми бокс ва эшкак эшиш турларида қўлга киритилди.
Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон мезбонлик қилаётган III МДҲ ўйинларининг навбатдаги кунида ҳам юқори натижа кўрсатиб, 7 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медал қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Олтин медаллар соҳиби бўлган спортчилар:
Беҳруз Роҳаталиев — бокс, -54 кг
Бобомурод Боймирзаев — бокс, -57 кг
Дилшод Аҳмаджонов — бокс, -63 кг
Ойбек Абдураҳимов — бокс, -70 кг
Хуршид Жўраев — бокс, -75 кг
Жамолбек Турғунов — академик эшкак эшиш, 1500 метр
Бекзод Боборажабов — камондан отиш, яккалик тури
Кумуш медаллар эгалари:
Ўткирбек Норқосимов — бокс, -46 кг
Азизбек Шокиржонов — бокс, -50 кг
Отабек Нурмуҳаммадов — бокс, -60 кг
Камронбек Ҳамдамов — бокс, -66 кг
Фарҳод Баҳодиров — бокс, +80 кг
Камондан отиш — аёллар жамоавий баҳси
Ғулом Қорабоев — каноэ, 200 метр, U17
Ш. Ҳасанов / Н. Рейнавалд — байдарка, 200 метр, жуфтлик, U18
Дзюдо — аралаш жамоавий дастур
Бронза медаллар соҳиби бўлган спортчилар:
М. Камалов / Н. Саидқулова — 10 метрдан пневматик тўппончадан отиш, микст
Ж. Соҳибов / М. Тоҳирова — 10 метрдан пневматик милтиқдан отиш, микст
Камондан отиш — эркаклар жамоавий баҳси
Давлат Ҳамдамов — байдаркада эшкак эшиш, 500 метр, U16
Зиёдбек Йўлдошалиев — байдаркада эшкак эшиш, 500 метр, U20
Лазизбек Қўчқоров — академик эшкак эшиш, 1500 метр
Ғ. Қорабоев / М. Арипов — каноэда эшкак эшиш, 200 метр, жуфтлик, U17
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter