Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бугундан яна очилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бугундан яна очилди

АОКА тасарруфидаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бугун, 7 сентябрь соат 10:00дан эътиборан яна фаолиятини давом эттирмоқда.

Миллий кутубхонада карантин ҳамда санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда босқичма-босқич китобхонларга хизмат кўрсатилади.

  • «Илм» диссертациялар зали – магистр, илмий тадқиқотчилар, фан номзодлари, доктор, профессор ва академикларга - бир вақтнинг ўзида 15 та китобхон учун;
  • «Нодир» ноёб манбалар зали – илмий тадқиқотчиларга - бир вақтнинг ўзида 10 та китобхон учун;
  • «Жаҳон» хорижий адабиётлар зали – хорижий тилларни ўрганувчи барчага  - бир вақтнинг ўзида 25 та китобхон учун хизмат кўрсатади.

Кутубхонага келиш истагида бўлган китобхонлар 71 232-83-94 рақамига қўнғироқ қилиб, ўқув зали ва келиш вақтини олдиндан қайд эттиришлари лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг