Ўзбекистон ODIN рейтингида жаҳонда 12-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон очиқ маълумотлар бўйича халқаро Open Data Inventory (ODIN) рейтингида 2024 йил натижаларига кўра, 198 та мамлакат орасида 83 балл билан 12-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.
Маълумот учун: Open Data Inventory (ODIN) — очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, расмий статистика камчиликларини аниқлаш, миллий статистика органлари билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва очиқликни баҳолайди.
Мазкур рейтингда Ўзбекистон 2023 йил якунига нисбатан (195 та мамлакат орасида 70 балл билан дунёда 30-ўринни эгаллаган) 18 та поғонага кўтарилган.
Миллий статистика қўмитаси томонидан «Статистика» интеграллашган ахборот тизими (СИАТ) портали ишга туширилди.
Бугунги кунда SIAT ахборот тизимида жами 2 900 дан ортиқ расмий статистик кўрсаткичлар 3 та тилда фойдаланувчиларга қулай ва бепул шаклда юклаб олиш учун 5 хил форматда метамаълумотлар билан эълон қилиб борилмоқда.
Мазкур порталнинг ишга туширилиши ва унинг имкониятлари Open Data Watch ташкилоти экспертлари томонидан ижобий баҳоланган ҳамда Open Data Inventory рейтингида Ўзбекистоннинг ижобий натижа қайд этишига муҳим омил бўлган, дейилади Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter