Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ОТМларида ўқиётган хорижлик талабалар сони ошди

Ўзбекистон ОТМларида ўқиётган хорижлик талабалар сони ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан «Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш  борасида  амалга  оширилаётган  ишлар  ва истиқболдаги режалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Инспекция вакилининг маълум қилишича, Ўзбекистон ОТМларида ўқиётган хорижлик талабалар сони ошган. Агар ўтган йили уларнинг сони 770 нафарни ташкил этган бўлса, бу  йил 3400 нафардан ошиб кетди.

Бунга асосий сабаб хорижлик фуқаролар ўқишга тест имтиҳонларидан ўтказилиб эмас, суҳбат орқали қабул қилиниши бўлди.

Хорижлик ёшлар мамлакатимизда асосан IT-йўналишида ўқишни танлашаётганини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг