Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон пойтахтида янги йил қандай кутиб олинди?

Ўзбекистон пойтахтида янги йил қандай кутиб олинди?

Фото: «Xabar.uz»

Бу йил байрам арчалари Тошкентнинг 12 та майдонида ўрнатилди. Байрам иштирокчилари, меҳмонлар, айниқса болажонлар, шунингдек транспорт ҳаракати хавфсизлигига устувор ўрин берган ҳолда, бу байрамнинг «Бош арча»си ва бош саҳна Лабзак ва Қодирий кўчаларида жойлашган «Наврўз» боғида бунёд этилди.

Бундан ташқари, арчалар одатдагидек «Мустақиллик ва эзгулик» майдони, ал-Хоразмий даҳасидаги «Roison Elektronics» корхонаси олди майдони, Шайхонтоҳур туманидаги «Хадра» майдони, «Локомотив-Анхор» истироҳат боғи, Мирзо Улуғбек туманидаги «Локомотив» истироҳат боғи, «Эко боғ» олд майдони, Олмазор туманида жойлашган Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи, Яшнобод туманидаги «Дўстлик» ва «Ашхобод» истироҳат боғлари, Сергели туманидаги «Greenpark» боғи ҳамда Бектемир туманидаги «Қуёшча нури» боғи ҳудудларида ўрнатилди.

Мухбиримиз 2017 йилнинг 31 декабр куни Лабзакдаги «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғида бўлиб, пойтахтликлар ва меҳмонларнинг 2018 йилни қандай қаршилашаётганини суратларга муҳрлашга ҳаракат қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг