Ўзбекистон президенти Си Цзинпинга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинга ҳамдардлик билдирди.
Маълумот учун: Хитой пойтахти Пекин шаҳри ва Хэбэй музофотида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлган ва жароҳат олган, инфратузилмага катта зиён етган.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини йўллаб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter