Ўзбекистон Республикаси Сув кодекси тасдиқланди

Қонун (ЎРҚ–1076-сон, 30.07.2025 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси тасдиқланди.
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кодексга кўра, сув умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Сувдан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланишга бўлинади.
Сув объектларининг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:
- Ўзбекистоннинг ер усти ва ер ости сув объектлари;
- Ўзбекистонда жойлашган ва унинг ҳудудини кесиб ўтадиган трансчегаравий ер усти ва ер ости сув объектлари.
Сув объектлари танҳо ёки биргаликда фойдаланишда бўлиши мумкин.
Сув ресурсларини бошқаришда қарорлар қабул қилиш мақсадида республика ва ҳавзалар, зарур ҳолларда ҳудудлар даражасида коллегиал-маслаҳат органи шаклида сув кенгашлари ташкил этилади.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика сув кенгаши ташкил этилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.
Кодексга кўра, сув объектлари доимий ёки вақтинча фойдаланишга, шу жумладан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга асосан фойдаланишга берилади.
Сув объектидан вақтинча фойдаланиш муддати 3 йилдан кам бўлмаслиги ва 49 йилдан ошмаслиги керак.
Сувдан умумий фойдаланиш жумласига қуйидагилар киради, жумладан:
- ўзининг ичимлик ва хўжалик-маиший эҳтиёжлари учун сув олиш;
- чўмилиш;
- чорва молларини суғориш;
- спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлаш.
Сувдан умумий фойдаланиш рухсатсиз ва чекловларсиз амалга оширилади.
Сувдан махсус фойдаланиш Кодекда белгиланган ҳолларда рухсатнома асосида амалга оширилади.
Шунингдек, сув сервитути қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин, жумладан:
- сувдан умумий фойдаланиш;
-фуқаролар ва транспорт воситаларининг ўтиши;
- ҳайвонларни суғориш ва чорва молларини ҳайдаб ўтиш;
- соҳил бўйи зоналаридан эркин фойдаланишни ва ундан ўтишни таъминлаш.
Сув сервитути оммавий ва хусусий сув сервитути шаклида бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter