Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларидан қанча фойда кўргани маълум бўлди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида қиймати 2 337,2 млн АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.
Бу кўрсаткич жорий даврда умумий экспортнинг 13,2 фоизини ташкил этган.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (41,4 фоиз), ип калава (40,4 фоиз) асосий улушни эгаллаган.
Йил бошидан 582 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 58 та давлатига экспорт қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter