Ўзбекистон ва Қатар ўйини куни Чилонзордаги айрим кўчалар ёпилади

10 июн куни Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманидаги айрим кўчаларда соат 16:00 дан тадбир тўлиқ тугагунига қадар автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланадиган кўчалар:
- Чилонзор ва Чўпон ота кўчалари чорраҳасидан, Чўпон ота кўчаси бўйлаб, Чўпон ота — Қатортол кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
- Чилонзор ва КҲАЙ кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор — Муқимий кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
- Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: КҲАЙдан — Муқимий кўчасигача бўлган қисми.
Шунингдек, тадбир давомида қуйидаги кўчаларда ҳаракат вақт-вақти билан қисман чекланади:
- Алишер Навоий — Фурқат кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- Себзор — Ганга кўпригидан Фурқат кўчаси тунелига тушишдан чекланади;
- Зарқайнар кўчаси тунелига тушиш чекланади;
- Бунёдкор кўчаси Камолон кўприги остида чекланади;
- Бунёдкор кўчаси 2-даражали асосий йўлга чиқиш Озарбойжон элчихонаси асосий йўлига чиқишдан чекланади;
- Қатортол — Чўпонота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- Чилонзор — Чўпонота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- Бунёдкор — КҲАЙ кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- Бунёдкор 2-даражали йўли — Қатортол кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- Чилонзор — Чўпон ота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- Бунёдкор — Гавҳар кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- ТҲАЙ — Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- Эркин ЙПХ масканидан оғир юк машиналари ҳаракати чекланади;
- Чўпонота — Шота Руставели кўчалари чорраҳасидан чекланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter