Ўзбекистон ва Россия мигрантлар учун ишга жойлашиш тартибини тушунтирувчи материаллар ишлаб чиқади.
Ўзбекистон ва Россия мигрантлар учун ишга жойлашиш тартибини тушунтирувчи ахборот материаллари ишлаб чиқади. бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Россия Меҳнат ва бандлик федерал хизмати ("Роструд") раҳбарининг ўринбосари Ирина Зубкова билан учрашди.
Мулоқотда Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини жалб этишнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, меҳнат миграциясини тартибга солишнинг мавжуд механизмларини оптималлаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, томонлар Ўзбекистон-Россия мақсадли аудиторияси учун ахборот маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқади.
"Россияда ишлаш" платформаси доирасида қуйидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди:
ахборот тизимларини интеграциялаш;
Ўзбекистон Миграция агентлиги ваколатхонасининг шахсий кабинетини яратиш;
хорижий фуқароларни ишга жойлаштиришнинг асосий талаблари ва тартибларини тушунтириш бўйича қўшма ахборот материалларни ишлаб чиқиш.
“Мамлакатимиз дипломатлари Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш бўйича ҳуқуқий каналларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдириб, икки давлатнинг тегишли идоралари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр эканликларини маълум қилишди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, ишга қабул қилишнинг ташкилий жиҳатларини соддалаштириш, ишончли иш берувчиларни танлашга кўмаклашиш, уларнинг ҳалоллигини биргаликда назорат қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, Россия томони меҳнат муносабатларини рақамлаштириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter