Ўзбекистон ва Туркия Афғонистон масаласида гаплашиб олди

Бугун, 17 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушоғлу билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди ўзбек ТИВ.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг турли масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий сиёсатнинг айрим жиҳатлари, жумладан, Aфғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
A.Комилов туркиялик ҳамкасбига Туркияда яқинда юз берган табиий офатлар ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter