Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида икки нафар қидирувдаги шахс топилди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида икки нафар қидирувдаги шахс топилди

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида халқаро қидирувда бўлган икки нафар шахс Туркия ҳудудида ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан қидирувда бўлган М.Б. Туркияда яшириниб юрган вақтида аниқланган ва белгиланган тартибда Ўзбекистонга олиб келинган.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 104-моддаси бўйича қидирувда бўлган Ж.Б. ҳам Туркия ҳудудида қўлга олиниб, Ўзбекистон томонига топширилган.

Қайд этилишича, мазкур шахслар тергов ва суд жараёнларини давом эттириш учун ваколатли органларга топширилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик жиноятчиликка қарши курашиш, қидирувдаги шахсларни аниқлаш ҳамда уларнинг жавобгарликдан қочишига йўл қўймаслик мақсадида изчил давом этаётганини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг