Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари гаплашиб олишди

Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари гаплашиб олишди

4 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норовнинг Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида М.Чавушўғли Ўзбекистон томонидан Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, хавфсизлик ва жамоат осойишталигини таъминлаш, ушбу ҳудуднинг барқарор ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган қатъий чора-тадбирларни Туркия қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлақонли амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Икки ва кўп томонлама шаклдаги режалаштирилган тадбирларнининг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди.

Шу жумладан, Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилаётган ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул идоралар раҳбарлари даражасидаги «Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия» уч томонлама учрашувига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди, дейилади ТИВ хабарида.

Бироз аввал Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь Қорақалпоғистон бўйича расмий Пекин позициясини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг